ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Сурхондарёлик мурожаатчилар нималардан шикоят қилишди?

Сурхондарё вилоятида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ва бир қанча тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилди. Ушбу қабулларда вилоят аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтишди.
Сурхондарё вилояти аҳолиси учун Сариосиё, Олтинсой, Қизириқ ва Термиз туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк каби 12 та вазирлик, идора ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.
Уч кун давом этган оммавий қабулларда 900 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 336 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 136 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 339 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan