ЎЗБЕКИСТОН

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқлари орқали “ҲАБИБ БОЗОР”ДАГИ ТАЛОНЧИЛИК. ДЕНОВДА ИЖРОНИ БАЖАРМАЁТГАН МИБ ВА БЕҚАРОР ҲОКИМИЯТ сарлавхаси остида эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Фуқаролик ишлари буйича Денов туманлараро судининг (2022 йилнинг 01 апрел, 23 июл ва 24 октябрдаги) қарорларига асосан  жавобгарлар Хасанов Хусан Нормаматович, Қосимов Отабек Бахтиёрович, Хасанов Шокир Нормаматович, Хасанов Бахридин Нормаматович, Ғойибов Валилило Абдусалом ўғли, Хасанова Гулноза Нормаматовна, Ражабова Дилфуза Нормаматовна, Джумаева Каромат Тожимуротовна, Джураева Севара Бобоқуловналар томонидан ноқонуний равишда қурилан жами 146,1 м.кв ер майдонидаги савдо шахобчаларини буздириш ва ер майдонини қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Денов туман бўлим иш юритувига келиб тушган.

Бир неча маротаба мажбурий ижро ҳаракатлари тайинлаган вақт давомида қарздорлар томонидан қаршилик кўрсатилганлиги ҳамда ижро ҳаракатларида ИИБ, ФВБ, МФЙ ва мутахассис сифатида кадастр бўлими ходимлари иштирок этмаганлиги сабабли ижро ҳужжати талабини бажаришнинг имкони бўлмаган.

Ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ноқонуний равишда қурилган савдо шаҳобчасини буздириш ва ер майдонини қайтариш, мажбурий тартибда чиқариш туғрисидаги ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиш чоралари курилмоқда.

Шунингдек, “Орзу-К” МЧЖ тасисчиси Х.Нормуратов бир неча маротаба ушбу суд қарорлари ижроси таминланмаётганлиги юзасидан, юқори ташкилотларга мурожаат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, Бюронинг Денов туман бўлими, бўлим давлат ижрочиси мазкур иш юритувида мавжуд бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларни огоҳлантириш мақсадида “Орзу-К” МЧЖга тегишли бозорга борган ҳамда суд қарори буйича дўконларни ихтиёрий бузмаган тақдирда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиши тўғрисида огоҳлантирган.

Шунингдек, бўлим давлат ижрочиси Б.Файзиев ва С.Хамидовлар 19.01.2023 йил таҳминан соат 16:00да  “Орзу-К” МЧЖга тегишли бозорнинг бузилиши кўрсатиб ўтилган савдо дўконларини кўздан кечириш жараёнида бузиш имкони йўқлиги дўконларнинг тепа қисмида устунлар мавжудлиги сабабли бузиш имкони йўқлиги тўғрисида Рахимов Нодир Исматович (“Орзу-К” МЧЖ бош ҳисобчиси, раҳбари Мингашаров Бунёд Ҳамроқулович)га тушунтириш берган ва бош ҳисобчи Н.Раҳимов бозор устуни “Орзу-К” МЧЖга тегишли эканлигини ҳамда суд қарори ижроси таминланиши учун устунни бозор маъмурияти томонидан ҳеч қандай этирозсиз бузиб олинишини маълум қилган. 

Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси Б.Файзиевни “Орзу-К” МЧЖнинг бош ҳисобчиси 19.01.2023 йил таҳминан соат 18:00да чақириб бозорнинг устун қисмини бузиб бошлаганлигини маълум қилиб, мажбурий ижро ҳаракатларини тайинлаш мумкинлигини билдирган.

Ҳозирда Бюронинг туман бўлими томиндан мажбурий ижро ҳаракатларини белгиланган тартибда амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan