ДУНЁ

Буюк Британияда сўнгги ўн йилдаги энг йирик норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда

Буюк Британияда сўнгги ўн йилликдаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ярим миллионга яқин ишчи миллий иш ташлашга қўшилди. Бунга инфляциянинг ўсиши ва ҳукуматнинг минимал иш ҳажмини жорий этиш ташаббуси сабаб бўлди, дея хабар беради Еuronews.

Норозилик акцияси иштирокчилари меҳнат шароитларини яхшилаш ва маошларни оширишни талаб қилишди.

Чоршанба кунги норозилик намойишлари ортидан Британияда минглаб мактаблар ёпилди, ўнлаб университетларда дарслар, жамоат транспортлари, темир йўл қатнови ва кўплаб хаво рейслари тўхтатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan