ДУНЁ

Шимолий Кореяда хориж сериалларини томоша қилганлар ўлимга ҳукм қилинади

Шимолий Кореяда хорижий телешоулар, жумладан, Жанубий Корея дорамалари (сериаллари)ни тарқатган фуқаролар қатл этилади, деб хабар берди The Guardian.

Нашр БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботига асосланиб ёзишича, КХДРда 2014 йилдан буён янги технологиялар воситасида аҳолини кузатиш кўлами кенгайиб, жазо чоралари оғирлашди. Мамлакатда хорижий сериалларни намойиш этганлик учун ўлим жазоси жорий этилди. Бир неча кишига ҳукм ўқилган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Шимолий Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Жеймс Хинаннинг айтишича, мамлакатда COVID-19 пандемиясидан кейин оддий ва сиёсий жиноятлар учун қатл этишлар сони ошган.

Шу билан бирга, қамоқда сақлаш жойларида қўриқчилар томонидан зўравонлик камайди. Бундан ташқари, КХДРда янги қонунлар қабул қилиниб, одил судловни кафолатлаши кутилмоқда.

Бироқ БМТни мамлакатдаги болалар аҳволи кўпроқ ташвишга солмоқда. Шимолий кореялик вояга етмаганлар кўмир қазиб олиш ва қурилиш каби хавфли ишлаб чиқаришларда, жумладан, «зарбдор бригадалар»да мажбурлаб ишлатилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan