ХАБАРЛАР

Трамп Украинага АҚШ хусусий армиясини жойлаштиришни режалаштирмоқда

Режа доирасида Украина фронтидаги истеҳкомлар қайта қурилади, янги базалар барпо этилади ва АҚШнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинади.
Трамп илгари АҚШ ҳарбийларини Украинага юбормаслигини таъкидлаган эди.

Шу сабаб, хусусий ҳарбий кучлардан фойдаланиш бу ваъдага зид бўлмаслиги айтилмоқда. Режа доирасида пудратчилар Украина фронтидаги истеҳкомларни қайта қуради, янги базалар барпо этади ва АҚШнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилади. Уларнинг мавжудлиги Россияни сулҳни бузишдан тийилишга ундовчи омил бўлиши мумкин.

Европа давлатлари, айниқса Буюк Британия ва Франсия, бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда. Улар Украина армиясини қуроллантириш ва тайёрлашда давом этиб, НАТО орқали хавфсизлик кафолатларини кучайтиришга интилмоқда.

Режада АҚШ ҳарбийларининг бевосита иштироки режалаштирилмаган, аммо хусусий пудратчилар орқали Трамп маъмурияти Украина бўйича ўз позициясини кучайтирмоқда. Расмийлар фикрича, бу нафақат Россияни тўхтатиш, балки АҚШнинг халқаро таъсирини сақлаб қолиш воситаси ҳамдир. Тинчлик бўйича якуний режа, жумладан ҳаво патруллари, Қора денгиздаги миссиялар ва хавфсизлик кафолатлари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan