
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 июлдаги ПҚ-222-сонли қарорига мувофиқ, Мустақилликнинг 34 йиллик байрамига тайёргарлик доирасида Республикамиз бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Денов тумани Буюк келажак маҳалласида маҳалла еттилиги ташаббуси билан ҳашар ташкил этилиб, кўчалар, хонадонлар ва умумий ҳудудлар ободонлаштирилди.
Шунингдек эрта тонгдан Узун тумани Б. Омонов номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам ободонлаштириш ва тозалаш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашар тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида ташкил этилиб, туман миқёсидаги барча ташкилот ва корхоналар томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Ҳашарда 600 нафарга яқин корхона, ташкилот ва муассаса раҳбар ҳамда ходимлари фаол иштирок этди. Улар томонидан боғ ҳудудида тозалаш, бегона ўтлардан тозалаш, дарахт ва гул кўчатларига агротехник хизмат кўрсатиш, ахлатларни чиқариш каби кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга Шеробод туманида «Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла» тарғиботи остида кенг кўламли ҳашарлар, Қизириқ туманидаги барча маҳаллаларда, Бойсун тумандаги 39 та маҳаллада, Шўрчи тумани «Бахштепа-1» маҳалласидаги қабристонни обод қилиш мақсадида хашар ташкил этилди.