ДУНЁ

Пекинда янги инфекция ҳолатлари аниқланди

Сўнгги 24 соат ичида 76 ярим мингдан ортиқ Пекин аҳолиси вирусга тест топширди. Маълумотларга кўра, улар орасидан  59 кишида инфекция аниқланган.

Шифокорлар янги инфекция ҳолатлари денгиз маҳсулотлари бозоридан тарқалган, деган тахминларни билдирмоқда. Аммо, бу маълумот ҳали расман тасдиқланганича йўқ.

Дунёнинг бошқа нуқталаридаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, Буюк Британияда озик-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корxоналари ўз фаолиятини қайта бошламоқда. Қироллик Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Лондонда карантин чораларини енгиллаштиришда янги босқичга ўтилганлигини қайд этди.

Франция пойтахти Париж шаҳрида ресторан ва кафелар ҳам очиляпти. Июль ойида кинотеатрлар, концерт заллари ва галереялар ҳам очилиши режалаштирилган.

Испанияда қирғоқбўйи ҳудудларда денгиз ва куёш ванналарига руxсат берилган, аммо сузиш ҳавзаларига келувчиларнинг сони чегараланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan