Кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Солиқ қўмитаси раҳбарияти жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

Шу каби навбатдаги учрашув Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ташкил этилди.
Унда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев иштирок этиб, кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш, қурилиши якунланмаган объектларга солиқ ҳисоблаш тартиби, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммаси қайтарилиши каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Тингланган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва таҳлил талаб этувчи мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.