ХАБАРЛАР

1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади

Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 2029 йил 1 сентябргача Москва ва Москва вилоятида тажриба ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Телеграм канали маълумотига кўра, Россияга визасиз келган мигрантлардан қуйидагилар талаб этилади:

  • рўйхатдан ўтиш;
  • шахсий маълумотларни, шу жумладан геолокацияни кузатишга розилик бериш;
  • Вақтинча яшаш манзили тўғрисида ИИВни хабардор қилиш.

Агар уч кун ичида геолокация маълумотлари тақдим этилмаса, мигрант назоратдаги шахслар реестрига киритилиши мумкин (РКЛ).

Экспериментда қўйидаги тоифадаги шахслар жалб этилади:

  • патент билан ишлаётганлар;
  • патентсиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлганлар (Беларусь фуқароларидан ташқари);
  • кириш мақсадини ўзгартирганлар;
  • 90 кундан ортиқ бўлган, лекин ишламайдиганлар.

Мажбурий шартлар:

  • Вақтинча яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтиш;
  • дактилоскопиядан ўтиш;
  • биометрик суратга олиш;
  • геолокацияни кузатиш.

Мазкур тажриба муваффақиятли ўтса, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan