ЖАМИЯТ

“Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгашининг I-Пленуми: 2024 йил фаолияти якунлари ва 2025 йил режалари

Кеча Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгашининг I-Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда ZOOM иловаси орқали партия Марказий кенгаши вакиллари, вилоят Кенгаши аъзолари, Ижроия қўмитаси девони ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди. Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам пленумда қатнашди.

Пленум кун тартибига 5 та муҳим масала киритилди:

Йиғилишда 2024 йилда партия томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, 2025 йил учун асосий йўналишлар белгилаб олинди. Шу ўринда, партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар қай даражада бажарилгани муҳокама қилинди.

Вилоят Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2025 йил учун устувор вазифаларини ўз ичига олган иш режаси тасдиқланди.

Партия вилоят Кенгашининг Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби қайта кўриб чиқилиб, зарур ўзгартишлар киритилди.

ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сайдулла Абдураимовнинг ҳисоботи тингланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 11 сентябрда имзоланган ПФ-158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармон доирасида амалга оширилаётган ишлар ва партиянинг келгуси режалари муҳокама қилинди.

2024 йил учун умумлаштирилган смета ижроси ва 2025 йилга мўлжалланган умумлаштирилган смета лойиҳаси бўйича вилоят Кенгаши ҳисобчиси Тоир Деҳқонов ҳисобот берди.

Пленум танқидий руҳда ўтди. Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан партия аъзолари ва депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Камчиликларга эътибор қаратилди ва тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида фаол депутатлар ва партия аъзолари муносиб тақдирланди, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган депутатларга эса қатъий огоҳлантириш берилди. Пленум якунида партия олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan