ЖАМИЯТ

Ҳужжатларни ижро этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Т.З.Қурбонов ҳамда Бюронинг Назоратни ташкиллаштириш, статистика ва таҳлил бўлими бошлиғи А.С.Ишонкуловлар раҳбарлигида Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат вазифасини олиб бораётган барча тезкор ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала яъни жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг вилояти бошқармаси ҳамда қуйи тизимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида иш самарадорлигини ошириш шунингдек, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муҳим кўрсатма, топшириқлар берилди.

Шунингдек, Бюро органларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан шахсан бошқарма бошлиғининг кунлик назорати ўрнатилиши ҳамда ҳар бир фуқаронинг мурожаати тўлиқ ўрганилиб, ижобий ечим топиши учун барча зарурий чоралар кўрилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan