
2025 йил 11 май куни Ватикан майдонида илк якшанба ибодатини ўтказган янги папа — Лев XIV дунё давлатларини урушларни тўхтатишга чақирди.
У ўз мурожаатида айниқса Украина ва Ғазо секторидаги можароларга эътибор қаратди ва бу ҳудудларда тинчлик ўрнатилиши кераклигини таъкидлади. Папа Ғазодаги отишмалар дарҳол тўхтатилиши ва асирга олинган фуқаролар озод қилиниши лозимлигини айтди.
Шунингдек, у Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳни олқишлаб, бу тинчлик узоққа чўзилишига умид билдирди.
«Энди уруш бўлмасин», — дея қатъий мурожаат қилган Лев XIV бугунги вазиятни «бўлак-бўлакда давом этаётган учинчи Жаҳон уруши» деб атади.
Ушбу мурожаат унинг папа сифатидаги биринчи жамоат олдидаги чиқиши бўлиб, уни Ватикан майдонида минглаб одамлар тинглади.