ДУНЁ

Ким ҳужумчи дронларини синовдан ўтказди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 14 ноябрь куни турли хил учувчисиз учувчи самолётлар имкониятларини синовдан ўтказди ва дронларни оммавий ишлаб чиқаришни буюрди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Учувчисиз машиналар Шимолий Кореянинг учувчисиз авиация технологиялари ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган. Дронлар қуруқликда ва денгизда турли хил тактик йўналишлар бўйлаб учиб, нишонга аниқ зарба берган.

Ким Чен Ин яқинда ишлаб чиқилаётган янги зарба берувчи учувчисиз учиш қурилмалари билан танишиб, уларнинг синов зарбаларини шахсан ўзи яқиндан томоша қилган. У синов пайтида партия Марказий Қўмитасининг учувчисиз қуролларни ишлаб чиқиш режасини айтиб ва уни амалга оширишнинг муҳим стратегик йўналишини илгари сурган.

“Эҳтимол, дунёнинг барча ҳарбий идоралари дронлар катта ва кичик можароларда яққол муваффақиятга эришаётганини тан олишса керак. Бу бугунги кунда ҳарбий соҳада зарурий талабга айланган янги тенденция”, деди Ким Чен Ин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan