
Ингрида Шимоните бошчилигидаги Литва ҳукумати Президент Гитанас Науседа олдида истеъфога чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тартиб қонун билан белгиланган. Бугун, 14 ноябрь куни октябрь ойида бўлиб ўтган овоз беришнинг икки босқичида янги сайланган республика Сейми (парламенти) ўз ишини бошлади. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқади ва давлат раҳбари кейинги 15 кун ичида Бош вазир лавозимига номзодни депутатлар тасдиғига тақдим этиши керак.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Президент ҳукуматга янги Бош вазир тайинлангунга қадар ва Вазирлар Маҳкамаси шакллангунча ҳозирги ҳукумат ўз вазифаларини бажаришда давом этишни топширган.
Сайловда ғалаба қозонган Литва Социал-демократик партияси Бош вазир лавозимга ўз раиси ўринбосари, компьютер тизимлари бўйича 45 ёшли мутахассис Гинтаутас Палуцкасни топширди. У партия раиси Вилия Блинкевичутенинг Бош вазир лавозимига номзодини қўймаслик, балки Европа парламенти депутати бўлиб қолиши ҳақидаги қароридан сўнг кўрсатилган.
Маълумот учун, Президент Гитанас Науседа ва Бош вазир Ингрида Шимоните жорий йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида курашган. Икки босқичда давом этган сайловларда амалдаги Президент ғалаба қозониб, лавозимига қайта сайланган.