Янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларга жанговар қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникалар топширилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларга жанговар қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникалар топширилди.

Тадбир аввалида қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникаларни имкониятлари ва замонавий жангдаги аҳамияти, қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникадан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари етказилиб ўтилди.