ДУНЁ

Женевада минглаб одамлар Фаластин билан бирдамлик намойишига чиқди

Намойишчилар Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбусларни озод қилишга чақирмоқда

Женевада минглаб одамлар Фаластин билан бирдамлик намойишига чиқди

Швейцариянинг Женева шаҳрида минглаб одамлар Фаластин билан бирдамлик намойишига чиқди.

Минглаб намойишчилар 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига норозилик билдириш учун Плейс де Неуведа тўпланиб, шаҳар маркази бўйлаб юриш қилди.

Намойишчилар Фаластин байроқларини кўтариб, француз, инглиз ва араб тилларида “Фаластинга озодлик!” шиорларини айтишди.

Намойишчилар, шунингдек, Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик маҳбусларни озод қилишга чақириб, Исроилнинг Ливан ва Сурияга қилган ҳужумларидан норозилигини билдиришди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху сиёсатини танқид қилган намойишчилар, Фаластинни қўллаб-қувватловчи ёзувлар ёзилган плакатларни кўтардилар.

Кучли полиция қўриқлаш остида ўтган юриш Парс де Сропеттесда тахминан уч соатдан сўнг якунланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan