ЖАМИЯТ

Деновда ер ресурсларидан ноқонуний фойдаланган фуқаро 19 миллион сўмга яқин жиноий жарима тўлади

Денов туманида яшовчи фуқаро Гулмира Салимова Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида фаолиятини лицензияламасдан ер ресурсларидан ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиб, яъни тупроқ қазиб олиш ишларини олиб бориб табиат ҳамда маданий мерос объектига зарар еткиздирганлиги учун жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Г.Салимованинг бу қилмиши учун суд ҳукми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида белгиланган 18 миллион 700 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор Г.Салимова содир этган жиноятининг моҳиятини англаб, қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan