ЖАМИЯТ

Деновда мерганлар баҳси

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан Денов автомобиль мактабида спортнинг ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилигининг 2-босқич мусобақаси ўтказилди. Мусобақада қиз болалар ўртасида биринчи ўринни Шеробод тумани ўқув спорт техника клуби (ЎСТК) спортчиси Муниса Эшниёзова, иккинчи ўринни Шеробод тумани ЎСТК спортчиси Шаҳло Ўроқова, учинчи ўринни Жарқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Лайло Жўраева қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасида эса, ғолибликни Жарқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Меҳрож Ашуров, иккинчи ўринни Шеробод тумани ЎСТК спортчиси Аббос Очилов, учинчи ўринни Қумқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Эркин Жумаевл қўлга киритди. Тўппончадан отиш мусобақалари якунида биринчи ўринни Денов тумани автомобиль мактаби спортчиси Нуриддин Нуриддинов, икинчи ўринни Денов тумани автомобиль мактаби спортчиси Нигина Саидқулова, учинчи ўринни Жарқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Жасурбек Рўзиев эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Шеробод тумани ЎСТК, иккинчи ўринни Жарқўрғон тумани ЎСТК, учинчи ўринни Денов автомобиль мактабининг жамоалари эгаллади. Ғолиб бўлган спортчилар ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan