Uncategorized

«Ақлли» ҳисоблагичнинг афзаллиги нимада?

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали томонидан Сурхондарё вилоятидаги табиий газдан фойдаланаётган барча хонадонларга электрон газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнлар Термиз шаҳар, Денов шаҳар, Денов тумани ҳамда Сариосиё туманидаги аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш ишлари белгиланган режа график асосида намунавий тарзда ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

Мазкур ишлар пировардида, газ истеъмолида юқори аниқликка эришилади. Тизимнинг яна бир афзаллиги, уни аҳоли мобил телефони орқали назорат қилиши мумкинлигида кўзда ташланади. Яъни қанча газ сарфлаётгани, қанча пул тўлаётганини кўриб туради, ҳамда тўловларни амалга оширишда истеъмолчи уйда ўтирган ҳолда “Click”, “Payme”, “Upay”, «Paynet», «OSON» электрон тўловлар орқали амалга оширишлари мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, аҳоли хонадонларига ушбу газ ҳисоблагич, ҳимоя қутиси, регулятор (босим ростлагич) ва газ ҳисоблагични ўрнатиш учун барча зарур бўлган эҳтиёт қисмлар “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти томонидан бепул ўрнатилмоқда.

– Газ ўчиб қолганида ҳам биз уй ишларимизни қўрқмай қилаверамиз, ис газидан заҳарланиш каби бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинар экан, дейди Музработ туманида яшовчи Бобомурод Тоғаев.

Айрим истеъмолчилар томонидан ушбу “ақлли” газ ҳисоблагичлар нореал қарздорлик ва пеня учун ўчириб қўйилмоқда мазмунидаги мурожаат қилинмоқда. Бу мурожаатлар мутлоқо ноўрин. Сабаби, ушбу электрон газ ҳисоблагичлари ишлатилган газ учун автоматик равишда мукаммал ҳисоб китоб ишлари амалга оширади ва бунда инсон омилининг аралашуви йўқ. Бундан ташқари электрон газ ҳисоблагичлар билан бир қаторда истеъмолчи хонадонига махсус филтрлар ўрнатилади, ушбу филтрлар орқали газ қувурларидаги занглар ва ҳар хил чиқиндилар тиқилиб қолишининг олди олиниб, соф табиий ва тоза газ етказиб берилиши таъминланади.

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали истеъмолчиларга табиий газдан оқилона фойдаланиш, тежамкорликка эътибор бериш, режали ҳамда тартибли фойдаланиш йўлга қўйилса ноқулайликларга олиб келмаслигини эслатиб ўтади.

 

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan