ХАБАРЛАР

Термиз гарнизонидаги ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Саломатлик – одамнинг жисмоний ва маънавий хусусиятларнинг йиғиндиси. Бежизга “Сўғлом танда, соғ ақл” дейишмаган доно халқимиз. Зеро, ҳарбий хизматчининг ўзи ва оиласининг тинчлиги, саломатлиги таъминлаш Мудофаа вазирлигининг устувор мақсадларидан биридир.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий ҳарбий клиник госпиталли ҳамкорлигида Термиз ҳарбий госпиталида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик асосан анкологик касалликларини олдини олишга қаратилиб, бу жараёнда окулист, педиатр, мамолог, травматолог, терапевт, онкогинеколог, дермотолог, стомотолог, офтальмолог, лор, невролог, эндокринолог каби йўналишларда шифокорлар кўриги, шунингдек, УТТ ва ЭКГ текширувлари ўтказилди. Кўрик давомида аёллар иштирокида “Хотин-қизлар репродуктив саломатлиги – соғлом келажак асоси!” мавзусида профилактик суҳбатлар ҳам олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган бу каби тадбирлар юрт ҳимоячиларининг оилаларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, мавжуд касалликларини барвақт аниқлаш ва тез даволаш, хасталикнинг сурункали ҳолатга ўтиб кетишини олди олишга хизмат қилади.

III даражали сержант Акбар Аҳмедов Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan