Фойдали ХАБАРЛАР

Озон қатлами аста-секин тикланмоқда

Ернинг озон қатлами аста-секин тикланмоқда. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) ҳисоботида айтилди.

Мутахассислар яқин ўн йилликларда атмосферанинг аксарият қисмида озон қатлами тўлиқ тикланишини башорат қиляпти.

WМО маълумотига кўра, 2022 йил тропик ва субтропик озон тўпланиши меъёрдан юқори бўлган, баланд кенгликларда, айниқса жанубий ярим шарда бу жараён кутилганидан паст даражада кузатилган.

Озон қатлами Ердаги ҳаётни зарарли ультра бинафша нурдан ҳимоя қилади, шунинг учун озон мониторинги инсон ва атроф-муҳит хавфсизлиги учун жуда муҳим.

Ташкилот озон қатлами тикланиши Монреаль протоколи ва ушбу ҳужжатга киритилган тузатиш асосида озонни емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш кескин камайиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шу боис масъуллар озон қатламидаги узоқ муддатли ўзгаришни чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan