ЖАМИЯТ

Энди табиий ва техноген ҳодисалар жабрланувчиларига моддий ёрдам кўрсатилади

2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.

Бу борада Президентнинг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan