
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу савдо уйи 570 кв.м майдонда жойлашган бўлиб, шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан иборат.
Тадбиркорларга маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш ҳамда маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб бориш имкониятлари берилади.