
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, айрим ҳудудларда жорий йилнинг 20-25-март кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
– Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
– Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
– Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида,
– Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси);
-Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралган.