ЖАМИЯТ

Фарғонада ЙТҲ натижасида Nexia-2 ёниб кетди

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳудудидан ўтган А373Б – «Қўқон шаҳрига шохобча» автомобиль йўлининг 66-кмда Nexia-2 транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин чиққан. Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan