ЖАМИЯТ

Вилоятларда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказилади

Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.

Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.

Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.

Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan