ЖАМИЯТ

Кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилди

Давлатимиз сиёсатида инсон манфаатлари ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор ўрин тутади. Аҳолининг муайян қатлами орасида камбағаллик борлиги тан олиниб, уни қисқартириш бўйича самарали тизим жорий этилган. Юртимизда эҳтиёжманд инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш эзгу анъанага айланган бўлиб, бу мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.

Шу эзгу анъанани давом эттириб, муборак Рамазон ойида Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбарияти саховатпеша инсонлар ҳамроҳлигида Қумқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар оилалар хонадонларида бўлишди. Ушбу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Бундай хайрли ишлар халқимизнинг меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик тамойилларига содиқлигини яна бир бор намоён этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan