Ўзбекистон Ҳарбий судида 10 нафар маҳкумга нисбатан ҳукм эълон қилинди.

Бугун, 12 февраль куни Ҳарбий судда Комил Алламжоновга суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд жараёни якунланди, унда 10 кишига қўйилган айбловлар кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:•
Шуҳрат Расулов 23 йилга озодликдан маҳрум этилди;
• Жавлон Юнусов – 18 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди;
• Шоҳрух Аҳмедов – 23 йилга озодликдан маҳрум этилди;
• Исмоил Жаҳонгиров – 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди;Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қолган 5 нафар судланувчига ҳам айб даражасига қараб турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.