
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2021 йил январь ойидаги ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи Р.Акбаровдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, қарздор ота ёлғиз фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Қарздор ота бу каби таъсир чораларидан тўғри хулоса чиқармасдан алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Қарздор ота томонидан тўлаб берилмаган 40 миллион сўм алимент пули эса Бюронинг махсус алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан ундирувчи номига очилган банк пластик картасига тўлиқ тўлаб берилди.
Албатта, бу билан қарздор ота алимент тўловларидан озод қилинди дегани эмас. Кейинчалик қарздор ота ҳисобидан тўлаб берилган алимент пули жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланади.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.