ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 9 ойлик фаолияти: натижалар ва асосий кўрсаткичлар

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2024 йилнинг дастлабки 9 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафар Турсунов матбуот анжуманида соҳада эришилган натижаларни тақдим этди. Жумладан:

Мурожаатлар билан ишлаш

• Жами мурожаатлар: 11 749 та, шундан 10 869 таси кўриб чиқилди.
• Қаноатлантирилган мурожаатлар: 6 190 та (53%).
• Ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатлар: 4 679 та.
• “Ишонч телефони” орқали: 344 та мурожаат тушган бўлиб, 336 таси ҳал этилди.

Ҳуқуқий назорат ва мониторинглар

• Қарорлар экспертизаси: Давлат органлари чиқарган 132 та қарор лойиҳасидан 99 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
• Бекор қилинган қарорлар: Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 6 та қарор бекор қилинди.
• Аниқланган қонунбузарликлар: 37 862 та ҳолат.
• Чоралар: 897 та тақдимнома ва 3 239 та огоҳнома берилди, 681 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари ва ҳужжатлар билан ишлаш

• Кўрсатилган хизматлар: 654 636 та давлат хизмати кўрсатилди.
• Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатга олиниши: 24 741 та тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди.
• Сайёр хизматлар: 37 522 та сайёр давлат хизмати кўрсатилди.
• ФҲДЁ далолатномалари:
• 62 860 та туғилганлик,
• 14 178 та никоҳ,
• 2 206 та ажралиш,
• 9 789 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Қонунчилик ижроси ва ҳуқуқий маданиятни ошириш

• Тарғибот тадбирлари: 32 655 та ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди, шундан 1 014 та чиқиш оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди.
• Президент ҳужжатлари ижроси: 12 874 та топшириқдан 9 472 таси бажарилди (74%).

Нотариат ва адвокатура

• Нотариуслар: 60 та хусусий нотариус фаолият юритмоқда.
• Адвокатлик тузилмалари: 114 та (88 бюро, 14 фирма, 6 ҳайъат).
• Янги гувоҳномалар: 56 та адвокатлик гувоҳномаси берилди, 1 та ташкилот тугатилди.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

• Профилактика тадбирлари: 41 та тадбир ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилди.

Анжуманда адлия бошқармаси томонидан жамоатчиликка ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, давлат хизматларини такомиллаштириш ва қонунчилик ижросини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бунёд Авазов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўбаси бош маслаҳатчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan