
Жарқўрғон туманида тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Туман ДХХ ҳамда Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида 2024 йил 9 январь куни ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаролар Қ.М. ва Р.И. гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган вақтларида қўлга олинди.
Тезкор тадбир давомида Нексия русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг ички қисмида 3 дона гумонли модда аниқланди. Шунингдек, Қ.М.нинг қўлидаги селофан пакетдан катта миқдорда гиёҳванд модда топилди. Суд экспертизаси хулосасига кўра, ушбу моддалар гашиш эканлиги тасдиқланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди. Ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, назорат органларига юборилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.