ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Aнгор туманида мактаб ўқувчилари маҳалладошининг уйидан 13 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлади

Сурхондарё вилоятининг Aнгор туманида ўғрилик содир этган мактаб ўқувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 31-май куни туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи Х.С. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 30-май куни, номаълум шахслар яшаш уйидан фуқаролик паспорти, уйининг кадастр ҳужжатлари, қизининг туғилганлик гувоҳномаси, 8 миллион 400 минг сўмлик тилла занжирини, 4 миллион 550 минг сўмлик 3 дона тилла узукларини ва 700 минг сўмлик бир жуфт тилла зирагини ўғирлаб кетишганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Наврўз” маҳалласида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Х.Я. ва туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси Х.A. содир этгани аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

2020-йилнинг 1-июн куни Х.Я. ва Х.A. нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми “в, г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan