ХАБАРЛАР

Польша Россия Федерацияси билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади

Польша йирик Қалқон Шарқ лойиҳаси доирасида Россия ва Беларусь билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади. Бу ҳақда кеча Польша ҳукумати раҳбари Дональд Туск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Қалқон Шарқ қурилиши бошланди! Россия билан чегара яқинида биринчи иш олиб борилмоқда”, деб ёзди ва хандақ қазиётган экскаваторлар суратини эълон қилди.

2028 йилга келиб Польша Россия ва Беларусь билан чегарада Қалқон Шарқ йирик лойиҳаси доирасида 700 километрли истеҳкомлар қуришни режалаштирган. Гап аниқлаш ва огоҳлантириш тизимлари, илғор базалар, логистика марказлари ва учувчисиз қурилмаларга қарши тизимлар ҳақида бормоқда. Лойиҳа қиймати 10 миллиард злотийни (тахминан 2,5 миллиард доллар) ташкил этади, деб хабар беради korrespondent.net.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan