Саудия Арабистони шимолидаги Ал-Жафр ҳудудида қор ва дўл ёғди. Бу ҳақда Khaleej Times Кҳалеэж Тимес хабар берди.
Маълум қилинишича, ёмғир ва дўлдан кейин қор ёғган.
Метеорологлар қорни Араб денгизидаги паст босимли ҳудудларнинг кенгайиши ва уларнинг Уммон томон силжиши билан изоҳламоқда.
Саудия Арабистони ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва тўсатдан сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларга узоқ муддатли саёҳатлардан сақланишга чақирмоқда.