ЖАМИЯТ

Биласизми: 14 кунлик фаолият даври учун врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови берилади

Президентнинг тегишли қарорига (https://www.lex.uz/docs/4775225) мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:

врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan