
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳужжат «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
– пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳисобига ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш;
– пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;
– товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;
– маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.Baholash: 0 0Bo’lishish: