
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилган
Хусусан:
🎛Мукаммал таъмир ишлари: 2 051,2 км электр тармоқлари, 610 дона трансформатор пункти ва 24 та подстанция мукаммал таъмирланди.
🔁Жорий таъмир ишлари: 5 045,9 км электр тармоқлари ва 1 367 дона трансформатор пункти жорий таъмирдан чиқарилди.
Авария ҳолатларининг олдини олиш ва тезкорлик билан чора кўриш мақсадида:
✔️447 нафар ходим, жумладан, 116 та инженер-техник ва 331 электромонтёр фаолият кўрсатмоқда;
✔️89 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари ташкил этилиб, уларга 37 та автомашина ва 30 та махсус техника бириктирилган.
Шунингдек, қуйидаги зарурий материаллар захираси яратилди:
➖ 47 та трансформатор пункти;
➖ 19,6 тонна трансформатор мойи;
➖ 172 дона темир-бетон устун;
➖ 7,2 тонна сим;
➖ 11 км кабель;
➖ 17 та муфта;
➖ 3 383 дона бошқа материаллар.
Бу чора-тадбирлар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ва аварияларнинг олдини олишга қаратилган.