ЎЗБЕКИСТОН

48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади

Президент имзолаган Қонунга (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024) мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, кичик электр двигателли транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари транспорт воситалари билан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қоғозбозликни камайтириш тартиби жорий этилди.

Бундан ташқари, махсус фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар 48 соат ичида тегишли органга етказилмаса, маъмурий иш юритилмаслиги назарда тутилди. (https://lex.uz/uz/pdfs/7175153)

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan