СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Мирзиёев БМТ конференциясида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди

Бугун, 1 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.

140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бутунжаҳон иқлим саммитида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Исо Ал Халифа ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Исроил Президенти Ицхаак Герцог ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос, шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Испания Бош вазири Педро Санчес, Польша Президенти Анжей Дуда ва Сербия Президенти Александр Вучич иштирок этиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan