ДУНЁ

Қирғизистоннинг қанча қарзи борлиги эълон қилинди

Қирғизистоннинг “Элдик” ва “Альянс” фракциялари депутатлари гуруҳининг йиғилишида мамлакат Молия вазири Алмаз Бакетаев давлат қарзи ҳажмини эълон қилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Алмаз Бакетаевга кўра, умумий давлат қарзи ҳажми 6,5 миллиард долларни ташкил қилади, шундан тахминан 4,5 миллиард доллар ташқи, қолган қисми ички қарз.

Вазирнинг маълум қилишича, ички қарзлар Молия вазирлиги томонидан йилига ўртача 12-14 фоиз ставка билан олинади, ташқи қарзлар эса 2 фоиз ставка билан. Ички қарзлар кўпроқ фоиз ставкаларига эга бўлишига қарамасдан, вазир ташқи қарзларнинг паст ставкасини уларнинг чет эл валютасида олиниши ва курснинг ўзгариши мумкинлиги билан изоҳлаган.

“Иккинчидан, агар биз валюта курси ва фоиз ставкасини бирга ҳисобласак, ташқи қарзлар бўйича кўпроқ тўлашимиз мумкин. Учинчидан, қарзларни тўлаш учун биз валютани сотиб оламиз. Кейин уни чет элга жўнатамиз ва бу маблағлар бошқа давлатнинг иқтисодиёти учун ишлайди. Ички қарзларни олиш орқали биз ўз субъектларимизга, банклар, ижтимоий фонд ва бошқаларга тўлаймиз”, деб тушунтирган вазир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan