ИЛМ-ФАН

Ҳисоблашда қийналасизми? Математик “сир”лар билан танишинг

Бу ғаройиб усуллар математика ҳаётда қанчалик ёрдам беришини исботлайди. Маълумки, математика – мактабдаги энг эътибор талаб қилинадиган фанлардан биридир. Эътиборсиз бўлганлар эса кичик ҳисобга ҳам ҳисоблагич (калкулятор) қидириб қолишади. Aммо у ҳамма вақт ҳам топилавермайди. Қуйида кундалик ҳаётда асқатадиган энг сара математик усуллар берилган.

 

Тез фоиз чиқариш 

Бу усулни ҳар иккала сон ҳам 0 билан тугаганда қўллаган маъқул. Фоиз чиқарилиши лозим бўлган ҳар иккала сон охиридаги 0 ни олиб ташланг. Ҳосил бўлган рақамларни бир-бирига кўпайтиринг. Масалан:

300 дан 40 %

30 х 4 = 120

Жавоб: 300 нинг 40 фоизи 120 бўлади

 

Японча кўпайтириш

Ҳар қандай йўналишда бир хил ўқиладиган сонлар – палиндромни пайдо қилиш. Бу “тескари қўйиш кейин қўшиш” деб номланувчи усул ёрдамида амалга оширилади. Усул жуда оддий: сиз исталган бир рақамни олишингиз ва уни тескари ўқиладиган рақами билан қўшишингиз керак. Aгар палиндром биринчи мартада ҳосил бўлмаса, олинган натижа билан яна ўша жараённи такрорлашингиз керак бўлади.

67 + 76 = 143 143 + 341 = 484

ёки

234 + 432 = 666

Бу усулни 196 рақами ва Лишрел сонлари билан қўллаб бўлмайди. Чунки, бу сонларда мазкур амални палиндром ҳосил бўлгунича чексиз давом эттириш керак бўлади.

 

Квадратга кўпайтириш  

Охири 5 билан тугайдиган кўп хонали сонларда бу усулни қўллаш мумкин. Биринчи рақамни ўз-ўзига 1 қўшган ҳолда кўпайтиринг. Охирига 25 рақамини қўйинг. Буни қуйидагича амалга оширинг:

25 = (2х(2+1)) & 25

2х3 = 6 & 25

=> 625

 

9 га кўпайтириш

Бу қоида 1 дан 9 гача бўлган ҳамма сонлар учун амал қилади. 9 га кўпайтириш жараёнида биринчи сондан 1 ни олинг ва ёзиб қўйинг. Кейин 9 дан ўша сонни айиринг-да, яна ёзиб қўйинг. Натижада, кўпайтма ҳосил бўлади:

3 х 9 = 27

27 = (3-1) ва (9 -(3-1)) = 2 ва 7

 

Ҳафтанинг санаси ва кунларини тез ҳисоблаш 

Ҳар ойда ҳафта кунлари бор ва 7 рақами тушадиган ҳафта кунлари ҳам мавжуд. Сиз ойларнинг 7-санаси душанбагами ёки сешанбагами, умуман ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишини “Декабр душанбалари”, “Aвгуст пайшанбалари” тариқасида эслаб қолишингиз керак бўлади. Ойнинг ҳафта кунлари, санасини зарур бўлганида тезгина топиб оласиз:

– Келинг, 15-июнда учрашайлик… Бўладими?

– Йўқ, бу ой “Июн шанбалари”, 15-июн душанба. Тўғри келмайди. Мен меҳмонга кетаман.

 

Капалак усулида бўлиш

Касрларни қўшиш керак бўлганда қўлланилади.

 

Кўпайтиришнинг умумий қоидалари:

5 га кўпайтириш: 10 га кўпайтиринг ва 2 га бўлинг.

6 га кўпайтириш: дастлаб, 3 га, кейин 2 га кўпайтиринг.

9 га кўпайтириш: 10 га кўпайтиринг ва дастлабки сонни айиринг.

16 га кўпайтириш: агар, истасангиз 4 марта 2 га кўпайтиринг ёки аввал 8 га кўпайтириб, кейин яна 2 га кўпайтиринг.

19 га кўпайтириш: 20 га кўпайтиринг ва дастлабки сонни айиринг.

99 га кўпайтириш: 100 га кўпайтиринг ва дастлабки сонни айиринг.

Математикада бу каби усуллар жуда кўп. Кейинги мақолаларимизда бу ҳақида яна қўшимча маълумотлар бериб ўтамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan