ЖАМИЯТ

Россия шакарининг асосий харидори аниқланди

Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агротаҳлил маркази маълумотига кўра, жорий мавсум бошидан Россия 1,005 миллион тонна шакар экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,7 баравар кўп бўлиб, бундай юқори натижа тарихда илк бор кузатилган.

Таҳлилчилар таъкидлашича, ЕОИИ мамлакатлари билан савдо маълумотлари ҳисобга олинганидан сўнг кўрсаткичлар янада юқори бўлади. Энг кўп шакар сотиб олувчи Ўзбекистон бўлган.

Ушбу мавсумда Россия шакарини импорт қилиш бўйича Ўзбекистон (163,4 минг тонна), Қозоғистон (156,6 минг тонна), Озарбайжон (143,6 минг тонна), Тожикистон (119,1 минг тонна), Украина (67 минг тонна) етакчилик қилган. Беларусь эса Россиядан 47,9 минг тонна шакар сотиб олган. Мазкур мамлакатларнинг улуши 697,6 минг тоннани ёки Россиядан экспорт қилинган умумий шакар ҳажмининг 79,6 фоизини ташкил этади, дейилган маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ҳукумат топшириқлари асосида хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаганлиги хабар қилинган эди. Шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарларга узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш мақсадида амалга оширилган ушбу харидлар орқали бозорларда шакарнинг нархи барқарорлиги сақланиб турибди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan