2025 йил 1 февралдан бошлаб оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида «Оналар маскани» хизмати йўлга қўйилади.

Ушбу хизматнинг асосий мақсади болаларнинг оиладан ажралиб қолишининг олдини олиш ҳамда оналарнинг фарзандларини мустақил парвариш қилиш қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашишдир.
Бунда:
- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
- оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
- «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази – ушбу хизмат фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган ҳисобланади.