
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 10-23 сентябрь кунлари 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади. Унда 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этади. Улар орасида амалдаги Олимпиада чемпиони – Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси:
⁃ Нодирбек Абдусатторов
⁃ Жавоҳир Синдаров
⁃ Нодирбек Якуббоев
⁃ Шамсиддин Воҳидов
⁃ Жаҳонгир Ваҳидов
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси:
⁃ Афруза Ҳамдамова
⁃ Нилуфар Якуббаева
⁃ Умида Омонова
⁃ Маржона Маликова
⁃ Нодира Нодиржонова.