СПОРТ

Ўзбекистонлик аёллар жамоаси Австралиядан 10 та гол ўтказиб юборди

Бугун, 28 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун сафарда Австралияга қарши баҳс олиб бориб, 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мидори Ҳонда шогидрлари 1-бўлимда 8 та, 2-таймда эса 2 та гол ўтказиб юборди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда “яшил қитъа” вакиллари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Икки ўйин натижасига кўра, кенгрулар юрти вакиллари 13 та тўп фарқи билан Ўзбекистон аёллар жамоасидан устун келди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аёллар жамоасининг Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги юриши ниҳоясига етди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan