ХАБАРЛАР

Франциялик “Цезарь”нинг уйидан 72 та қурол чиқди

Франциялик кино юлдуз Ален Делоннинг уйида рухсатсиз ишлатиб келинган 72 та қурол ва 3 000 дан ортиқ ўқ-дорилар топилди. Бу ҳақда «Le Parisien» нашри хабар берди

Маълум бўлишича, актёрнинг Париждан 135 километр жанубда жойлашган Douchy-Montcorbon’даги уйидан отишма полигони ҳам топилган. Ален Делон ўқотар қуролга қизиқиши туфайли уларни уйда сақлаб келаётганини айтган. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан «ноқонуний қурол сақлаш”, «А, Б ва C тоифали қуролларни ноқонуний сотиб олиш ва сақлаш» моддалари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 88 ёшли актёр «Samuray» (1967) ва “Borsalino” (1970) фильмларидаги образлари билан шуҳрат қозонган. Ўзбекистонлик томошабинлар эса уни “Астерикс ва Обеликс Олимпиада ўйинларида” комедиясидаги Юлий Цезарь образи билан танийди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan