ТЕХНОЛОГИЯ

Telegramдан «яқин атрофдаги одамлар» функцияси олиб ташланди

Pavel Дуров Telegramда «яқин атрофдаги одамлар» хусусиятини олиб ташлашни тасдиқлади. Фойдаланувчиларнинг атиги 0,1% ундан фойдаланган ва ҳатто улар орасида ботлар ва фирибгарлар билан боғлиқ муаммолар кўп бўлган.

Бунинг ўрнига бошқа вариант пайдо бўлади — «яқин атрофдаги корхоналар». Фойдаланувчилар яқин атрофдаги тасдиқланган компаниялар билан танишишлари, маҳсулотларни кўришлари ва тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади. 

Яна бир янгилик: Telegram Premium обуначилари сони 10 миллионга етди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan