Uncategorized

Шавкат Мирзиёев ўқувчиларни 7-синфдан касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида мутасаддилар билан бўлган йиғилишда ёшларнинг таълими, уларни касбга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

– Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Туризм ва ахборот технологияларини ривожлантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда тегишли раҳбар ходимлар томонидан ҳисоботлар эшитилди. Туман ҳокимлари ва фаоллар видеоалоқа орқали ўз фикрларини баён этдилар.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan