Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”- дедилар». (Муслим ривоят қилган). Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ дедилар “Уламолар дедилар: Бу нарса худди бир йил рўза тутганга ўхшатилди, чунки битта яхшилик ўн баробарига кўпайтирилади. Рамазон ун ой савобига тенг ва олти кун эса икки ойга”. (Бу Насаий китобида марфуъ ҳадисда ва Муслимнинг Нававий шарҳида келган).
Абу Ҳуройра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман”, деди (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.
«Рўзадор қаерда?» деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
Абу Қатода ал-Ансорийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида “Аллабатта у ўтган йилги ва бу йилгига каффорат бўлади” Ашуро куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида: “у ўтган йилгига каффорат бўлади”- дедилар.