ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистондаги қурилиш корхоналарининг солиқдан қарздорлиги 1 триллион сўмдан ошди

2024 йил 1 август ҳолатига кўра солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган  Ўзбекистондаги қурилиш корхоналари сони 963 тани ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Мазкур корхоналарнинг жами қарзи 1 триллион 136 миллиард сўмни ташкил қилади.

Шундан 428 миллиард сўми, яъни 37,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Булар қуйидаги қурилиш корхоналари:

  • “Кўприкқурилиш” — 69,4 млрд сўм;
  • “Одил-Хамза” — 58,2 млрд сўм;
  • “Таъмирлаш Қурилиш Сервис” — 51,6 млрд сўм;
  • “Замонавий Қурилиш Плиткалари” — 45,3 млрд сўм;
  • DM Enter Engineering Pte Ltd — 43,5 млрд сўм;
  • Eriell Dmcc-Jp Bureniye — 38,9 млрд сўм;
  • Enter Engineering Ptе Ltd DМ — 37,1 млрд сўм;
  • “Азия Инвест Фаворит” — 29,3 млрд сўм;
  • Grand Road Tashkent — 28,7 млрд сўм;
  • Eriell Ofsme Dmcc-Akchalak — 26,1 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари қуйидагича:

  • Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ — 404,9 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри — 310,8 млрд сўм; 
  • Андижон вилояти — 81,9 млрд сўм.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan